«энергия таъминоти» тегли мақолалар


IFC Тошкентда электр энергиясини тақсимлаш тизимини модернизация қилишга ёрдамлашади
19 май 2023, 21:51

IFC Тошкентда электр энергиясини тақсимлаш тизимини модернизация қилишга ёрдамлашади

Халқаро молия корпорацияси Ўзбекистонга Тошкентнинг энергия тақсимлаш тизимини модернизация қилувчи инвесторни аниқлаш бўйича халқаро тендер ўтказишда ёрдамлашади.

2023 йилда Бухорода электр тақчиллиги ҳажми 150 млн кВт соат бўлиши кутилмоқда
18 феврал 2023, 10:41

2023 йилда Бухорода электр тақчиллиги ҳажми 150 млн кВт соат бўлиши кутилмоқда

Бухорода 2023 йилда йиллик электр истеъмоли 4,3 млрд кВт соатни ташкил этиб, тақчиллик 150 млн кВт соат бўлиши кутилмоқда. Президент ўтказган йиғилишда буларни қоплаш учун 740 та корхонада 22 МВтли, ижтимоий объект ва кўп қаватли уйлар устида 11 МВтли қуёш панеллари ўрнатиш мумкинлиги айтилди.

31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилади
23 январ 2023, 23:17

31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилади

Ўзбекистонда 1991 йилгача қурилган 31 мингта кўп қаватли уйнинг фасад қисми базальт қопламага ўтказилиб, муқобил энергия манбалари ҳисобига иссиқ сув ва электр билан таъминланади. Янги қуриладиган уйларга энергия самарадорлиги юқори қурилиш материаллари ва жиҳозларидан фойдаланиш мажбурий бўлади.

Ўзбекистондаги уй-жой ва биноларда энергия тежаш бўйича катта муаммолар мавжуд — экспертлар
12 ноябр 2021, 12:53

Ўзбекистондаги уй-жой ва биноларда энергия тежаш бўйича катта муаммолар мавжуд — экспертлар

Ўзбекистонда жами электр энергиясининг қарийб 60 фоизи жамоат бинолари истеъмолига тўғри келмоқда. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назировнинг фикрича, «уй-жой ва биноларни эксплуатация қилишда энергия тежаш бўйича катта муаммолар мавжуд». Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакили Марко Мантованелли эса юқори энергия сарфи газни атроф муҳитга ташлаш ва иқлим ўзгаришларига сабаб бўлишини таъкидлади. Ўзбекистон муаммони бартараф этиш учун Миллий дастур ишлаб чиқмоқчи.

Депутатлар иқтисодчининг энергетика соҳасида ислоҳотлар қачон бошланиши ҳақидаги саволини танқид қилди
10 июн 2021, 13:28

Депутатлар иқтисодчининг энергетика соҳасида ислоҳотлар қачон бошланиши ҳақидаги саволини танқид қилди

Қонунчилик палатасининг икки нафар депутати иқтисодчи Юлий Юсуповнинг Ўзбекистон энергетика соҳасини ислоҳ қилиш қачон бошланиши сўраб, эълон қилган постини танқид остига олди. Халқ вакилларининг таъкидлашича, мамлакат энергетика соҳасида аллақачон, салмоқли ишлар бажарилган, ҳозирги узилишлар эса — «йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг оқибати».


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг